Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» тўрт футболчига жавоб берди ва таркибга Норхоновни чорлади

«Сўғдиёна» тўрт футболчига жавоб берди ва таркибга Норхоновни чорлади

  10.02.2018 09:33
  0
  482
«Сўғдиёна» тўрт футболчига жавоб берди ва таркибга Норхоновни чорлади

Аввал хабар берганимиздек, "Сўғдиёна" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Мураббийлар штаби "Қизилқум" га қарши назорат учрашувидан сўнг жамоага қисқа муддатли таътил берган эди.

Жамоа яна Тошкетда йиғилди ва мавсумга тайёргарликни охирги босқичига киришди.

Жамоа мураббийлар штаби Иззат Ғаниев, Шерзод Жалилов, Аркадий Галперен, Нодир Йўлдошевлар билан дўстона  хайрлашишга қарор қилди. Уларга жамоанинг шарафини ҳимоя қилишдаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва  кейинги фаолиятида омадлар  тилаймиз.

Шунингдек, жамоа машғулотига Осиё чемпиони Андрей Сидоров, "Қўқон-1912" жамоасидан Дониёр Ҳасанов,  Жаҳонгир Абдўмўминов ("Металлург"), "Бунёдкор" жамоасидан Шоҳруз Норхонов, "Динамо"дан  Миркомил Локаев, “Пахтакор”дан Жамшид Юсуповлар келиб қўшилишди.

Жиззахликлар йиғин давомида 10 февраль куни "Навбаҳор”, 17 февралда “Металлург", 20 февралда Тожикистоннинг "Истиқлол", 21 февраль куни "Қўқон-1912" жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

13 февраль куни жамоа мавсум олди нормативларни топширишади.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz