Қайднома

Қидирув

Роналду: «Ҳаёт синовлардан иборат, уни енгиб ўтиш бир маҳорат»

Роналду: «Ҳаёт синовлардан иборат, уни енгиб ўтиш бир маҳорат»

  10.02.2018 13:28
  0
  447
Роналду: «Ҳаёт синовлардан иборат, уни енгиб ўтиш бир маҳорат»

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг ёшида жисмоний ҳолатни бир маромда сақлаб туриш мушкул вазифа эканлигини айтди.

“Проффесионал фаолиятимда мана шу икки йил фантастик тарзда ўтди. Жамоам билан кўплаб совринларга эга бўлдим.

Ишончим комил, яна бир неча йил юқори савияда футбол ўйнай оламан. Буни ўзимдан талаб қиламан. Менимча, ҳар бир инсон орзуларини амалга ошириши учун ҳаракат қилиши лозим. Мен ҳам шулар қаторида ўз орзуйимни амалга оширмоқчиман.

Кучли бўлишни хоҳлайман. Ҳаёт синовлардан иборат, уни енгиб ўтиш бир маҳорат. Спортчи учун бу жараён билан курашиш янада қизиқарлироқ бўлади.

Жисмоний ҳолатимга 100% қайтишга умид қиламан. 10 йил олдинги ўйинимни кўрсата олмаслигимни биламан. Бунга қайтиш мушкул вазифа.

Ҳа, албатта 20 ёшимда кўрсатган ўйинимни ҳозир кўрсата олмайман. Лекин, бу факторга енгилмайман ҳам”, - дейди Роналду.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz