Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

  10.02.2018 19:41
  0
  434
АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

Англия премьер лигаси 27-туридан ўрин олган марказий баҳс ўз поёнига етди. «Уэмбли» стадионида кечган баҳс 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи бўлим анча сокин кечди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда «Тоттенхэм» темпни анча оширди ва 49-дақиқага келиб, ҳисоб очилди. Аниқроғи, Бен Дэвис томонидан етказиб берилган тўпни Харри Кейн боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоада етарли вазиятлар бўлди, аммо гол уриш ҳеч қайси томонга насиб этмади.

АПЛ. 27-ТУР

ТОТТЕНХЭМ – АРСЕНАЛ 1:0 (0:0)

10 февраль, 15.30, «Уэмбли»

Гол:1:0 – 49 Кейн.

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер, Дембеле, Эриксен, Алли (Ваньяма, 85), Сон Хын Мин (Ламела, 70), Кейн.

Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Ивоби, 65), Джака (Уэлбек, 86), Уилшер, Озил, Мхитарян (Ляказетт, 65), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Мустафи (73), Ламела (79), Дайер (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz