Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» ва Агуэро «Лестер»ни янчиб ташлади

АПЛ: «Манчестер Сити» ва Агуэро «Лестер»ни янчиб ташлади

  11.02.2018 00:35
  0
  440
АПЛ: «Манчестер Сити» ва Агуэро «Лестер»ни янчиб ташлади

Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Лестер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этиҳад» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги ғалабини қўлга киритдилар.

Ўйин дебютида Рахим Стерлинг мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 24-дақиқада Жейми Варди мувозанатни тиклашга эришди. Бироқ иккинчи бўлимда «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро рақиб дарвозасини тўрт бор анқи нишонга олди ва жамоасига йирик ғалабани тақдим этди.

«Манчестер Сити» 72 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида якка карвонбошилик қилмоқда, «Лестер» эса (35) саккизинчи ўринда бормоқда.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 27-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ЛЕСТЕР 5:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 3 Стерлинг, 1:1 – 24 Варди, 2:1 – 48 Агуэро, 3:1 – 53 Агуэро, 4:1 – 77 Агуэро, 5:1 – 90 Агуэро.

Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Отаменди (Стоунз, 81), Уокер, Зинченко (Данило, 65), Гюндоган, Фернандиньо (Фоден, 80), Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.

Лестер: Шмейхель, Магуайр, Фукс, Чилуэлл (Ихеаначо, 62), Драгович, Джеймс, Олбрайтон, Адриен Силва (Симпсон, 46), Ндиди, Диабате (Маҳрез, 62), Варди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz