Қайднома

Қидирув

Йўлланмалар – совринлар безаги ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 12-сонида

Йўлланмалар – совринлар безаги ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 12-сонида

  12.02.2018 10:46
  0
  168
Йўлланмалар – совринлар безаги ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 12-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 12-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Йўлланмалар совринлар безаги

Мамлакатимиз спортчилари учун қизғин бошланган 2018 йилнинг яна бир йирик мусобақаси ниҳоясига етди. Футзалчиларимиз маҳорат ва савия бобида Осиёда кучли учликка киришларини яна бир бора амалда исботлашди…

- «Навбаҳор» медаллар учун курашади

7 февраль куни Наманган шаҳридаги «Марказий» стадиони анжуманлар залида «Навбаҳор» мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

- Одилбек Ҳамробеков: «Халқимиз ЖЧ йўлланмасига илҳақ»

Муҳтарам мухлис, биласиз, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ғолиблик нашидасини сурди. Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида вояга етиб, футбол сирларини Қаршида ўрганган Одилбек Ҳамробеков ОЧ-2018да наинки жамоамиз, балки турнирнинг энг фойдали ўйинчиси сифатида эътироф этилди…

- Икки иштирокчига назар

2002 йили йўлга қўйилган Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида шу кунга қадар жами 126та клуб иштирок этди…

- ОЧЛ-2018 олдидан

Вақтида ОЧЛ бош совринини қўлга киритган «Ал-Иттиҳод», «Гамба Осака», «Сеонгнам Ильва Чунма», «Поханг Стилерс», «Урава Редс Даймондс», «Вестерн Сидней Уондерерс» каби таниқли клублар жорий йилги турнирдан четда…

- Индонезияга ким борсин?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги иштирокидан сўнг келган эйфория бироз тарқади, сурурли дамлар чекинди…

- Лобанов хонадонидан репортаж

Маълумки, оила жамиятнинг биринчи ва муҳим бўғини ҳисобланади…

- Қиш бозори

Мана, Европанинг етакчи миллий чемпионатларида қишки трансферлар бозори ёпилди. Энг катта харажат доимгидек, АПЛга тегишли - деярли ярим миллиард евро.

- 20 ёш бўйича таққос

БИР КУНДА ТУҒИЛГАН КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ВА НЕЙМАРДАН ҚАЙ БИРИ 26 ЁШГА ҚАДАР ЯХШИРОҚ НАТИЖАГА ЭРИШГАН?

- Асосий мезон «пас»

Жорий ЛЧнинг илк «плей-офф» босқичига чиққан 16та жамоа ҳам рейтингнинг кучли 100талигига кирди…

- Энг яхши «Твиттер»

Менхенгладбах «Боруссия»нинг матбуот хизмати ўз ишини қойилмақом даражада уддаламоқда.

- Портлаш эффекти

2017 ЙИЛГИ МАВСУМНИНГ ЎЗИГА ХОС РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

- Жорди Местре: «Мессининг шартномаси торт устидаги безак»

«Барселона» спорт директори Жорди Местренинг таъкидлашича, Лионель Месси жамоа учун энг чиройли голни майдон эмас, унинг ташқарисида урди - бу унинг янги шартнома остига имзо чеккани.

- Ҳаёт ўйинида ғолиб!

АРГЕНТИНАЛИК МУТАХАССИС ЭДУАРДО БЕРИССО РАК ХАСТАЛИГИДАН УСТУН КЕЛДИ

- Эден Азар: «Зидан эътибори? Бу ёқимли»

Испаниянинг Marca нашри журналистлари ЧЛ 1|8 финал босқичидан ўрин олган «Челси» - «Барселона» ўйини олдидан Лондон клубининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азарни махсус суҳбатга чорлаб, унинг бўлажак тўқнашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.

Педро Паулета: «Роналдудан асло хафа эмасман»

Москвада ташкиллаштирилган «Афсоналар кубоги» турнирида кўплаб фахрий юлдузлар иштирок этишди.

Мактубингизни олдик: Бу бошланиши, ҳаммаси олдинда

Дарҳақиқат, футболимиз катта ютуқларни соғиниб қолган экан. Таъбир жоиз бўлса, олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақияти ривожланиш учун ҳар томонлама кучли туртки вазифасини ҳам бажарди…

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz