Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Локомотив» «Ал-Ваҳда»ни янчиб ташлади

ОЧЛ: «Локомотив» «Ал-Ваҳда»ни янчиб ташлади

  12.02.2018 17:55
  0
  614
ОЧЛ: «Локомотив» «Ал-Ваҳда»ни янчиб ташлади

Осиё чемпионлар лигаси 2018 йилги мавсумининг гуруҳ босқичига старт берилди. Ўзбек жамоалари орасида биринчи бўлиб майдонга чиққан "Локомотив" клуби илк турда БААнинг "Ал-Ваҳда"сини йирик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Якуний ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, биринчи бўлим нисбатан тенгкурашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоа томонидан яратилган кўплаб вазиятларнинг биттасини "темирйўлчилар" голга айлантиришди. БААликлар жарима майдончаси атрофида тўп учун курашган Муҳаммадиев ўзи билмаган ҳолда Нивалдони бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик футболчи ўз имкониятидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

"Локомотив" биринчи таймда йўққа чиқарилган имкониятлар ўрнини иккинчи бўлим стартида ортиғи билан тўлдира олди. 53-59-дақиқалар оралиғи "Ваҳда" учун "қўрқинчли туш" бўлди. Дастлаб Икром Алибоев майдон марказида рақибини чиройли тарзда алдаб ўтди ва марказдаги чизиқ устидан зарба бериб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Орадан 2 дақиқа ўтиб меҳмонлар жарима майдончасига узатилган тўпни Салим Султон ўз дарвозасига буриб юборди. Ниҳоят, биринчи бўлимнинг ўзида захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов жарима майдончасининг ўнг томонидан зарба бериб, "Ал-Ваҳда" дарвозасининг яқин бурчагини ишғол этди.

Мазкур голлар амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Қолган дақиқаларда Микляев шогирдлари бироз бўшашишди, аммо Амирликдан ташриф буюрган жамоа ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Ўз навбатида, тошкентликлар ҳисобни янада йириклаштириш имкониятидан фойдаланишди. Муҳаммадиев ўнг қанотдан етказган узатмани Алибоев бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди — 5:0!

Бугунги ўйин орқали "Локомотив"нинг хатолари кўзга ташланди, аммо февраль ойи бўлишига қарамай, жамоа яхши шаклланганини намойиш қилди.

ОЧЛ-2018. «В» ГУРУҲИ, 1-ТУР

ЛОКОМОТИВ – АЛ-ВАҲДА (БАА) 5:0 (1:0)

Голлар: Нивалдо (25), Икром Алибоев (53, 87), Салим Султон аш-Шаржий (55-автогол), Сардор Рашидов (59)

“Локомотив” (Ўзбекистон): 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (Сардор Рашидов 36), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов 83), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (Игорь Йелич 75), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев

"Ал Ваҳда" (БАА): 50.Рашид Ал Сувайди, 4.Салим Султон Ал Шаржи, 5.Муҳаммад Абдулбосит (Халил Иброҳим 79), 10.Исмоил Матар, 12.Муҳаммад Салим, 15.Носир Абдулходи, 19.Холид Иброҳим, 22.Балаж Жуджак, 36.Аҳмад Салмон, 37.Аҳмад Рашид, 42.Муҳаммад Салмон.

Ҳакамлар:  Тожо Минору, Очи Шинжи, Такаги Такуми (барчаси Япония), Чоримурот Қурбонов (Туркманистон)

Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят Масуд (Эрон)

Учрашув комиссари:  Чан Ка Чунг (Гонконг)


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz