Қайднома

Қидирув

Исмоил Гонсалвеш: «Пахтакор»нинг асосий мақсади – чемпионлик»

Исмоил Гонсалвеш: «Пахтакор»нинг асосий мақсади – чемпионлик»

  13.02.2018 12:57
  0
  544
Исмоил Гонсалвеш: «Пахтакор»нинг асосий мақсади – чемпионлик»

“Пахтакор”нинг португалиялик легионери клубга ўтиши ва янги мавсумдан кутаётган жиҳатлари ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- “Пахтакор”га ўтишингизнинг асосий сабаби нимада?

- “Пахтакор” – Ўзбекистоннинг бош ва катта клуби. Ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим. Яна жамоа ўйнаётган ва Шота Арвеладзе орқали тарғиб қилаётган футбол катта ўрин тутди. Ушбу икки жиҳат қароримга таъсир кўрсатди.

- Келишингизга қадар ўзбек футболи ҳақида нималар билардингиз?

- Бу ерда турли жамоаларда фаолият олиб борган дўстларим туфайли ўзбек футболи билан танишиб улгургандим. 2-3 йил олдин менга бу ерда футболни яхши шароитларда ўйнаш мумкинлиги ва мамлакатнинг ўзи жуда ёқимли экани тўғрисида айтишганди.

- Янги жамоа ва мамлакатга кўникиш қандай кечмоқда?

- Биринчи навбатда футболчиларга миннатдорчилик айтаман – улар мени жуда илиқ қабул қилишди. Бу жамоага тезроқ мослашишимда ёрдам беради. Иккинчидан, шаҳарнинг бунчалик яхши бўлишини кутмагандим. Бундан ёқимли ажабландим. Кўникиш жараёним жуда яхши ва осон кечмоқда деб ўйлайман.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Бош мураббий билан бу масалада суҳбатлашдим. Асосий мақсадимиз – чемпионлик. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашамиз ва бошқа нарса ҳақида ўйламаймиз.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz