Қайднома

Қидирув

«Ювентус» «Тоттенхэм» билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан бой берди

«Ювентус» «Тоттенхэм» билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан бой берди

  14.02.2018 02:56
  0
  121
«Ювентус» «Тоттенхэм» билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан бой берди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Мазкур ўйин жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида жарима зарбасидан узатилган тўпни ёлғиз қолган Гонсало Игуаин Льорис дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб, Бен Дэвис жарима майдончасида рақиб футболчисига қўполлик ишлатди ва бу вазиятда ҳакам “Тоттенхэм” дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп ёнига яқин келган Игуаин яна “Ювентус”ни олдинга олиб чиқиб, ЕЧЛ тарихида энг тезкор дубль муаллифига айланди.

Кутилмаганда тезкор голларни ўтказиб юборган “Тоттенхэм” Турин стадионида таҳлика тушмади ва кетма-кет ҳужумлар уюштириш эвазига 35-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Буффон билан яккама-якка қолиб кетган Гарри Кейн моҳирона тарзда фаҳрий дарвозабонни алдаб ўтиб, ўзининг жорий мавсум ЕЧЛдаги 7-тўпини киритди. Биринчи бўлим шу ҳисобда поёнига етди.

Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек ҳужумкор тарзда бошланди. Жумладан Кейннинг бош билан берган зарбасини Буффон деярли бир метр масофадан қайтарган бўлса, бурчакдан узатилган тўпни Игуаин бош билан дарвоза томон йўллади. Аммо Льорис иккита голдан сўнг бироз ҳушёр тортди. Ўйин тобора якунланиб бораётган бир вақтда Жоржо Кьеллини Деле Аллига нисбатан қўполлик ишлатди ва чамаси 20-25 метрлардан амалга оширилган тўп Буффоннинг ўткир бурчагидан жой олди. Гол муаллифи Кристиан Эриксен. Ўйин якунланишига қадар ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо лондонликлар ўйинда интригани қайтарган ҳолда сафарда иродали дурангни қайд этишди.

ЕЧЛ. 1/8 финал.

Ювентус Италия – Тоттенхэм Англия 2:2.

Голлар: 1:0 – 2 Игуаин, 2:0 – 9, пенальти Игуаин, 2:1 – 35 Кейн, 2:2 – 71 Эриксен.

Ювентус – Буффон, Бенатия, Кьеллини, Де Шильо, Алекс Сандро, Хедира (Бентанкур, 66), Дуглас Коста, Пьянич, Бернардески, Игуаин, Манджукич (Стураро, 76).

Тоттенхэм – Льорис, Дэвис, Орье, Вертонген, Санчес, Эриксен (Ваньяма, 90), Дембеле, Дайер, Ламела (Лукас Моура, 89), Алли (Сон Хын Мин, 83), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дэвис (8), Бенатия (45), Орье (47), Игуаин (60), Бентанкур (80).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.