Қайднома

Қидирув

Аллегри: «Лондон финалига тайёрмиз»

Аллегри: «Лондон финалига тайёрмиз»

  14.02.2018 17:46
  0
  481
Аллегри: «Лондон финалига тайёрмиз»

“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Тоттенхэм”га қарши учрашув (2:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз Лондондаги финалга тайёрмиз. Ўйинни ажойиб бошладик, лекин кейин тўп назоратини йўқотиб қўйдик, “Тоттенхэм” жуда кучли прессинг қўллади.

Биринчи 45 дақиқада деярли имконият қолдирмадик, лекин улар танаффусгача бўлган атиги битта вазиятдан унумли фойдаланишди.

2:0 ҳисобида ҳимояга ётиб олмадик. Бизни ҳимояга ётишимизга “Тоттенхэм” мажбурлади. Уларнинг иккинчи голларидан кейин қўрқиб қолдик.

Агар кимдир “Юве” 4:0 ҳисобида ютиши керак эди деб ўйлаётган бўлса, хато қилади. Сўнгги вақтлар биз мухлисларни ҳаддан ортиқ эркалатиб юбордик.

Чунки, жорий йилги Европа чемпионлар лигаси янада қийинроқ бўлади”, – деди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 7 март куни Лондонда бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz