Қайднома

Қидирув

Икром Алибоевнинг голи 1-турдаги «энг чиройли гол» бўлди (фото+видео)

Икром Алибоевнинг голи 1-турдаги «энг чиройли гол» бўлди (фото+видео)

  16.02.2018 15:52
  0
  716
Икром Алибоевнинг голи 1-турдаги «энг чиройли гол» бўлди (фото+видео)

“Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур доирасида “Ал-Ваҳда” жамоасига урган голи турнинг “Энг чиройли голи” дея топилди.

Алибоевнинг майдон марказидан урган голига бир кун давомида ўтказилган сўровномада 3416 нафар иштирокчи овоз берган. Икром Алибоевга энг яқин келган Аҳмад ал Ҳошимининг голига 3214 киши овоз берган. “Энг чиройли гол” номинациясида яна икки футболчи Ле Донг Гук (229, 3%) ҳамда Мислав Орвич (44, 1%) лар ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” 1-турда БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучганди.

Икром Алибоев эса ушбу ўйинда дубль муаллифига айланган.


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz