Қайднома

Қидирув

Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди

Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди

  16.02.2018 16:38
  0
  384
Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда Республика биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. 

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари  Андижон вилоятида якунига етди.

Мусобақа Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида бўлиб ўтди.

Мусобақанинг вилоят финал босқичи жорий йилнинг 13 февраль куни 11-13 ёшлилар ўртасида ўтказилди ҳамда ғолиблар аниқлаб олинди. 11-ёшли болалар ўртасида 1-ўринни вилоят БЎФМ  жамоаси қўлга киритди. 13-ёшли Ўсмирлар ўртасида Андижон вилоят ФИМИ жамоаси эгаллади.

Ушбу жамоалар ЎФА нинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичларида иштирок этиш хуқуқинини қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ҳамда Андижон Футбол федерациясининг 1-2-3 даражали дипломлари билан тақдирландилар. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz