Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» назорат ўйинида «Сурхон» билан дуранг ўйнади

«Навбаҳор» назорат ўйинида «Сурхон» билан дуранг ўйнади

  16.02.2018 21:47
  0
  505
«Навбаҳор» назорат ўйинида «Сурхон» билан дуранг ўйнади

Бугун Тошкентда янги мавсум тайёргарлигини давом эттираётган «Навбаҳор» Про-лига иштирокчиси «Сурхон» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Дебютдаёқ термизликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Дилшод Ҳушбаков дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, қулай имкониятдан фойдалана билмади. Мазкур вазиятда Илья Гаврилов маҳорат кўрсатди. 

25-дақиқада Остон Ўруновнинг 25м масофадан йўллаган зарбасини Руслан Матниёзов қайтарди, қайтган тўпга зарба берган Сардор Сулаймоновнинг уринишини ҳам посбон бартараф этди. 

Дастлабки бўлимнинг қолган қисмида «Навбаҳор» қатор вазиятларни голга айлантира олмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам «Сурхон» хавфли ҳужум билан бошлади, аммо якуний зарбага аниқлик етишмади. Термизликлар ўтган ўйинда «Сўғдиёна»га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун «Навбаҳор»га «Сурхон» етарлича қаршилик кўрсатди.

73-дақиқада Азиз Турғунбоев бир йўла «Сурхон»нинг уч ўйинчисини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди, лекин самарасиз якун топди.

Қолган дақиқаларда ҳам жамоалар яратилган вазиятлардан оқилона фойдалана билишмади ва ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади.

«НАВБАҲОР» - «СУРХОН» 0:0

«НАВБАҲОР»: Илья Гаврилов (Акбар Тўраев 30, Мирзоҳид Маматхонов 60), Томислав Пайович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ӯрунов, Ойбек Қиличев, Зоҳир Пиримов, Азиз Турғунбоев, Сардор Сулаймонов
Захирадан тушганлар: Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Азамат Алланиёзов, Беҳруз Саъдуллаев, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аваз Маматхўжаев, Равшан Дўстматов

Четлатиш: Алланиёзов 90


Манба: www.lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz