Қайднома

Қидирув

Тите Бразилиянинг ЖЧ-2018 учун таркибини ошкор қилди

Тите Бразилиянинг ЖЧ-2018 учун таркибини ошкор қилди

  17.02.2018 09:13
  0
  429
Тите Бразилиянинг ЖЧ-2018 учун таркибини ошкор қилди

Бразилия терма жамоаси устози Тите кутилмаганда ЖЧ-2018 учун мўлжалланган асосий таркибни эълон қилиб қўйди.

UOL Esport нашрига берган интервьюсида Тите 15 нафар футболчини Россияга олиб кетишини тан олди.

«Рўйхат бир томондан очиқ, аммо бошқа томондан ёпиқ. Мен асосий таркибнинг 11 нафар футболчисини танлаб олганман. Улар жорий мавсумда жуда яхши ўйнамоқдалар: Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Миранда, Марсело, Каземиро, Ренато Аугусто, Паулиньо, Коутиньо, Неймар ва Габриэл Жезус.

Шунингдек, 4 нафар захира футболчиси ҳам аниқ: Тиаго Силва, Фернандиньо, Виллиан ва Фирмино», – деди Тите.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцария, Коста Рика ва Сербия билан беллашади.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz