Қайднома

Қидирув

Энг яхши «Твиттер» - «Боруссия» Менхенгладбах

Энг яхши «Твиттер» - «Боруссия» Менхенгладбах

  17.02.2018 06:29
  0
  603
Энг яхши «Твиттер» - «Боруссия» Менхенгладбах

Менхенгладбах «Боруссия»нинг матбуот хизмати ўз ишини қойилмақом даражада уддаламоқда. Айниқса, клубнинг «Твиттер»даги саҳифаси алоҳида ажралиб туради.

Bombardir.ru сайти бир қатор мисолларни келтириш асносида «Боруссия» саҳифасини дунёдаги энг яхшиси сифатида таърифлади.

* Ҳаммаси 2016 йилнинг кузида, Менхенгладбах жамоаси ЧЛда ўйнаган вақт бошланди.

Қаҳвахоналардан бирида «Селтик» фанатлари Германия клуби номини талаффуз қилиш қийин эканлигини айтиб, шунчаки, оддий талқин қилишди: «Немис жамоаси». Менхенгладбахда буни ўзига хос тарзда баҳолашди.

* Кейинроқ «Твиттер»да A German Team иборасини ишлата бошлашди. Бунга нафақат «Бавария» ва «Ба-йер» вакиллари, ҳаттоки, ЧЛнинг расмий аккаунти ҳам алоҳида муносабат билдирди.

* Ҳаммаси тарихга муҳрланди. Айтганча, немислар «Селтик»ка алоҳида сурат билан жавоб беришга қарор қилишди. A German Team ёзувли атрибутлар эса дўконда қўлма-қўл бўлди.

* Бундан бир ойча муқаддам «Боруссия»нинг испан аккаунти хабарига Лионель Мессининг ўзи миннатдорчилик билдирганди. «Твит» орқали жароҳатланган аргентиналик футболчига тезроқ сафга қайтишни тилашганди.

* Ўтган йил кузда Менхенгладбах «Боруссия»си Дортмунд­никига 1:6 ҳисобида ютқазгач, ижтимоий тармоқларда рақиб сафида гол урган барча футболчилар фамилиясини ёзиш ўрнига оддий изоҳ берилди - «Улар жу-да кўп».

* «Реал» ЧЛ ўйини учун Менхенгладбахга келгач, «Боруссия»нинг «Твиттер»­даги саҳифаси яна ёрқинлашди -  «Агар у ерда ҳимоямизни топсангиз, илтимос, уни ортга қайтариб юборинг».

* «Боруссия» вакиллари «Твиттер»да 280та ҳарф-белги билан хабар ёзиш имконияти туғилганига ҳам дарҳол эътибор қаратишди: «Энди клубимиз номини бус-бутун ҳолда келтиришимиз мумкин!».

* «РБ Лейпциг»га қарши кечган ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида, «Боруссия» «твиттер»чилари рақиб вакилларига «хоч ва ноллар» ўйинида баҳслашишни таклиф қилишди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz