Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг рақиби «Ал-Васл» ҳақида

«Насаф»нинг рақиби «Ал-Васл» ҳақида

  17.02.2018 09:56
  0
  470
«Насаф»нинг рақиби «Ал-Васл» ҳақида

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 2-турида “Насаф” Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал Васл” клубини қабул қилади.

Мазкур учрашув Қарши шаҳридаги ”Марказий” стадионимизда 20 феврал сешанба куни соат 18:00да бошланади.

Анъанамизга кўра, рақибимиз “Ал Васл” ҳақида умумий маълумотлар билан таништирамиз.

Тўлиқ номи: “Ал Васл” футбол клуби (Дубай шаҳри, Бирлашган Араб Амирлиги)

Ташкил бўлган йили: 1960 йил

Лақаби: “Гепардлар”

Клуб президенти: Мухаммад Ахмад Бин Фахад

Клуб бош мураббийи: Родолфа Аррауабаррена (Аргентина)

Стадиони: Забел стадиум, Дубай (сиғими: 18000)

Эришган ютуқлари: БАА Про лигасининг 7 карра чемпионати, 2 карра БАА кубоги соҳиби, Форс қўлтиғи чемпионлар кубоги соҳиби.

“Ал Васл” клуби БАА Про лигасининг ўтган 2016/17 йиллардаги мавсумида  2-ўринни эгаллаган ва ОЧЛ-2018да иштирок этиши ҳуқуқини қўлга киритган. БАА Про лигаси 1977 йилда ташкил бўлган бўлиб, айни пайтда 14 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

“Ал Васл” клуби бу йилги ички чемпионатда 16 учрашувдан сўнг 32 очко тўплаб, турнир жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Шунингдек рақибимиз Қаршига келиши олдидан БАА кубогининг чорак финалидаги жавоб учрашувини ҳам ўтказди. Урашувда “Ал Наср” билан куч синашиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди (дастлабки учрашув-2:2) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Ал Васл” жамоасини 2011/2012 йиллардаги мавсумда жаҳон футболининг афсонаси бўлмиш Диего Марадано ҳам бошқарган.

Айни пайтда эса унинг ҳамюрти Родолфа Аррауабаррена “Ал Васл”га устозлик қилмоқда.

Жамоа таркибида маҳаллий футболчилар билан бирга, тўрт нафар легионер футболчилар ҳам тўп тепишмоқда. Булар бразилиялик ярим ҳимоячилар Фабио Лима, Роналдо Мендес ва ҳужумчи Кайо Канедолардир. Ярим ҳимоячи Энтони Касерес эса Австралиялиядан.

“Ал Васл”нинг кейинги учрашувларда майдонга тушаётган таркиби.

Дарвозабонлар:

1.Султон Ал Мантери

12.Юсуф Абдулла

Ҳимоячилар:

3.Абдуллоҳ Салоҳ

4.Абдулла Жассим

6.Воҳид Исмоил

44.Салим Жума Алазизи

55.Ахмад Эсса Жума

77.Ҳазза Ал Фарези

Ярим ҳимоячилар:

5.Али Салмон Ал Балуши

8.Энтони Касерес (Австралия)

10.Фабио Лима (Бразилия)

13. Холид Ал Шайбони

15.Абдулла Ал Нақби

17.Роналдо Мендес (Бразилия)

24.Ҳамад Ал Блуши

78.Халил Хамис

88.Ҳумаид Аббос

Ҳужумчилар:

7.Кайо Канедо (Бразилия), жамоа сардори

22.Муҳаммад Ҳасан

99.Али Солиҳ

Жамоанинг ҳозирги пайтдаги тўпурари Фабио Лима ҳисобланади. Бу футболчи рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилган. Кайо Канедо эса 12 марта гол муаллифи бўлган.

“Насаф” бу сафар ана шундай жамоага қарши баҳс юритади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz