Қайднома

Қидирув

«Вест Бромвич» футболчилари такси ўғирлашди

«Вест Бромвич» футболчилари такси ўғирлашди

  17.02.2018 15:13
  0
  425
«Вест Бромвич» футболчилари такси ўғирлашди

«Вест Бромвич» клуби биринчи жамоа ўйинчилари билан Испанияда бўлган воқеа ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.

Премьер-лиганинг бошқа клублари сингари «Вест Бромвич» жамоаси ҳам тақвимдаги дам олиш кунларидан унумли фойдаланиб, яхши об-хаво шароитига эга давлатларда ўқув-йиғин машғулотини ўтказишди. Алан Пардью ўз шогирдларини Испанияга олиб кетди.

Бироқ йиғин давомида ноҳуш воқеа юз берди. The Telegraph нашрининг тарқатган хабарига кўра, 4 нафар «Вест Бромвич» футболчилари кечаси сайр қилишган ва меҳмонхонага қайтиш учун такси ўғирлашган. Воқеа эрта тонг 5 да юз берган.

Таҳминга кўра, футболчилар ресторан яқинида турган қаровсиз машинага ўтиришган ва йўлда бир неча қоидаларни бузиб ўзлари жойлашган The One меҳмонхонасига қайтишган.

Машинани меҳмонхона яқинига қолдириб жойларига кириб кетишган. Эрталаб эса машина эгасига қайтарилган, қоидабузар футболчилар эса кўрсатма бериш учун полицияга олиб кетилган.

«Вест Бромвич» клуби ўзининг расмий баёнотида қайси футболчилар қоидабузарлик қилгани ҳақида хабар бермаган ва буни сир сақлашмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz