Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2018. «Насаф» – «Ал Васл»: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

ОЧЛ-2018. «Насаф» – «Ал Васл»: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

  17.02.2018 11:13
  0
  439
ОЧЛ-2018. «Насаф» – «Ал Васл»: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

20 феврал сешанба куни “Марказий” стадионимизда, “Насаф” ҳамда Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал Васл” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни 19 феврал душанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Демак, соат 11:30да бошланадиган ўйинолди матбуот анжуманининг дастлабки қисмида, “Ал Васл” вакиллари иштирок этишади.

Жамоамиз устози ва бир нафар ўйинчимиз иштирокидаги матбуот анжумани эса 12:00да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари “Марказий” стадионимизнинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Шу куни ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилиш (митинг) соат 13:00да бошланади. Йиғилиш ҳам “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади. Унда бир қатор ташкилий масалалар қатори, 20 феврал куни бўладиган учрашувда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушиши ўзаро келишиб олинади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти шу куни соат 17:00да бошланади.

“Ал Файсалий” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 18:00да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам  “Марказий” стадионда ўтказилади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Ўйинолди матбуот анжуманларида ва жамоаларнинг расмий машғулотларида клубимиз томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz