Қайднома

Қидирув

Ҳакамларимизнинг Туркиядаги йиғини давом этмоқда

Ҳакамларимизнинг Туркиядаги йиғини давом этмоқда

  17.02.2018 12:35
  0
  370
Ҳакамларимизнинг Туркиядаги йиғини давом этмоқда

Айни кунларда ўзбекистонлик ҳакамлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғинда 13 нафар рефери ва 17 нафар рефери ассистентлари иштирок этмоқда.

Ҳакамларимиз ҳар куни назарий ва амалий машғулотлар олиб боришмоқда. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов раҳбарлик қиляпти. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб бормоқда.

Йиғин доирасида ҳакамларимиз бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқаришаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Ўйинлардан сўнг ҳакамлар иши назоратчилар томонидан таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилмоқда. Шу тариқа ҳакамларимизнинг савиясини ошириш, учрашувларни юқори савияда бошқариб боришларини таъминлашга ҳаракат қилиняпти.

15-16 февраль кунлари ўзбекистонлик реферилар қуйидаги ўйинларда ҳакамлик қилишди:

“Алашкерт” (Арманистон) – “Хейсингор” (Дания) 
Рефери: Т.Тўхтасинов 
Лайнсменлар: З.Абдураҳмонов, А.Маражапов
Инспектор: Б.Ҳайдаров

ЦСКА (Россия) – “ Наествед” (Дания)
Рефери: Ж.Мухтаров
Лайнсменлар: Х.Шодмонов, О.Абдувасилов
Инспектор: М.Саидқосимов

“Хейсингор” (Дания) – “Тракторсозий”(Эрон) 
Рефери: А.Нажафалиев
Лайнсменлар: О.Жумаев, Р.Кападзе
Инспектор: Ф.Абдуллаев

“Банантц” (Арманистон) – “Виборг” (Дания)
Рефери: Ф.Норсафаров
Лайнсменлар: А.Калинин, А.Буров 
Инспектор: Б.Ҳайдаров

“Сокол” (Чехия) – “Днепр” (Украина)
Рефери: В.Цейтлин
Лайнсменлар: Р.Шаяхмитов, Р.Нугманов

“Зенит” (Москва) – “ХИК” (Дания)
Рефери: Р.Лутфуллин
Лайнсменлар: М.Мажидов, Р.Фозилов 
Инспектор: М.Саидқосимов

“Тринец” (Чехия) – “Сибирь” (Россия)
Рефери: В.Серазетдинов
Лайнсменлар: З.Абдураҳмонов, Д.Сайлавов 
Инспектор: Б.Ҳайдаров

“Спартак” (Латвия) – “Зенит-2” (Россия)
Рефери: О.Тўйчибоев
Лайнсменлар: Р.Копадзе, Ш.Шоюсупов
Инспектор: М.Саидқосимов

“С Базель” (Швейцария) – “Розенхайм” (Германия)
Рефери: З.Қодиров
Лайнсменлар: О.Жумаев, Р.Самандаров
Инспектор: Ф.Абдуллаев


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz