Қайднома

Қидирув

Миша Ге Пхёнчхандаги Олимпия ўйинларида иштирокини якунлади

Миша Ге Пхёнчхандаги Олимпия ўйинларида иштирокини якунлади

  17.02.2018 12:40
  0
  397
Миша Ге Пхёнчхандаги Олимпия ўйинларида иштирокини якунлади

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида эркин дастурларда ҳам чиқиш қилди.

Кеча ҳамюртимиз қисқа дастурлардаги чиқишларда 83,90 балл тўплаган ҳолда 14-натижани қайд этганди.

Бугун у эркин дастурда 161,04 балл тўплади ва иштирокчилар орасида 17-бўлди. Умумий ҳисобда 244,94 балл жамғарган Миша Ге Пхёнчхан ўйинларида 30 нафар спортчи ичида 17-поғонадан жой олди.

Умумий ҳисобда япониялик Юзуру Ханю иккита чиқиш якунларига кўра 317,85 балл билан Олимпиада чемпионига айланди. Иккинчи ўринни 306,90 балл жамғарган бошқа бир япониялик спортчи Шома Уно эгаллади. Кучли учликка Испания вакили Хавьер Фернандес (305,24) якун ясади.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz