Қайднома

Қидирув

Нивалдо «Зоб Аҳан»га қарши ўйинда «Локомотив»га ёрдам бера олмайди

Нивалдо «Зоб Аҳан»га қарши ўйинда «Локомотив»га ёрдам бера олмайди

  17.02.2018 13:17
  0
  501
Нивалдо «Зоб Аҳан»га қарши ўйинда «Локомотив»га ёрдам бера олмайди

Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси 12 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилди.

Учрашувда “темирйўлчилар” жамоаси рақибни 5та тўп фарқи билан мағлуб этди. Ушбу дебют ўйинда “Локомотив” сафида илк голини киритишга муваффақ бўлган бразилиялик футболчи Нивалдо Родригес Феррейра ўйиннинг 36-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Ўтказилган тиббий кўрик шуни кўрсатдики, маҳоратли футболчининг чап оёқ пай қисми чўзилган. “Локомотив” ПФК бош шифокори Аброр Пирриевнинг таъкидлашича, Нивалдо яқин икки ҳафта ичида майдонга туша олмайди. Даволаниш жараёни кўнилдагидек кетса, Нивалдо “Локомотив”нинг ОЧЛ-2018 3-тури доирасида кечадиган “Ал Дуҳаил”га қарши ўйинигача майдонга тушишга тайёр бўлади. Шу сабабли ҳам 29 ёшли футболчи “Зоб Аҳан” билан ўйинни ўтказиб юборади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz