Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг Эронга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди

«Локомотив»нинг Эронга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди

  17.02.2018 14:45
  0
  518
«Локомотив»нинг Эронга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувини ўтказиш учун Эроннинг Исфаҳон шаҳрига йўл олади.

“Локомотив” 19 февраль куни Исфаҳонда “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади. “Темирйўлчилар” жамоаси бугун соат 19:00да чартер рейс орқали учрашув бўлиб ўтадиган шаҳарга йўл олади.

“Локомотив” мураббийлар штаби мазкур ўйинга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди. Ўтган турда жамоамизнинг илк голига муаллифлик қилган бразилиялик футболчи Нивалдо чап оёғи мушагини чўзиб олгани сабаб бу сафар “Локомотив”га ёрдам бера олмайди.

“Локомотив”нинг Эронга йўл олаётган таркиби: 

Дарвозабонлар:  Игнатий Нестеров, Мамур Икромов

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Бобурбек Йўлдашев, Шухрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич.

Ярим ҳимоячилар:  Садриддин Абдуллаев, Икромжон Алибоев, Сардор Мирзаев, Кахи Махарадзе, Диёржон Туропов, Шерзод Каримов, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов.

Ҳужумчилар:  Марат Бикмаев, Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров, Идрис Бикмайкин, Чо Сук Жаэ.

Таъкидлаб ўтамиз, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” баҳси 19 февраль куни Исфаҳондаги “Фулдашаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz