Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов: «Футболчиларнинг жисмоний ҳолати доимо назорат қилиб борилади»

Умид Аҳмаджонов: «Футболчиларнинг жисмоний ҳолати доимо назорат қилиб борилади»

  17.02.2018 17:22
  0
  433
Умид Аҳмаджонов: «Футболчиларнинг жисмоний ҳолати доимо назорат қилиб борилади»

Аввал хабар берилганидек, Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг  жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Мазкур тест- синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилиши ва натижалари таҳлил қилиб борилиши кўзда тутилганди.

Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Суперлига клублари футболчилари ўтган мавсумдан кейин дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар эълон қилинганди.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишмоқда.

Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шу пайтга қадар 6та клуб нормативларни топширди.

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов нормативларни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мунтазам равишда амалга оширилиб, бу жараён терма жамоаларимизнинг фойдасига ишлашини айтиб ўтди.

“Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида  улардан нормативлар қабул қилиш амалиётини ўзбек футболи тарихида биринчи марта йўлга қўйдик.

Суперлига клублари ўтган йил дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар анча салбий чиққанди. Ўшанда барча клублардаги футболчиларга февраль ойигача муҳлат берилиб, янги мавсум бошланишидан аввал улардан яна бир бор нормативлар қабул қилиниши эълон қилинганди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчилардан иккинчи нормативларни қабул қилишни бошлаб юборишди. Ҳозиргача 6та клуб футболчилари нормативлар топширишди.

Биринчи нормативлар билан иккинчи нормативлар натижаларини солиштирганда 30-40га яқин футболчининг натижаларида ижобий томонга ўзгариш бўлмаганини кўриш мумкин.

Агар футболчилар ўз устиларида ишлашмаса, жисмоний ҳолатларини яхшилаб боришмаса, белгиланган лицензияларни олишмайди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман.

Терма жамоаларимиз Халқаро майдонларда натижа кўрсатишини, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишини истасак, биринчи навбатда, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашимиз зарур”, - дейди Умид Аҳмаджонов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz