Қайднома

Қидирув

«Бавария» сафарда «Вольфсбург» устидан иродали ғалабага эришди

«Бавария» сафарда «Вольфсбург» устидан иродали ғалабага эришди

  18.02.2018 00:43
  0
  395
«Бавария» сафарда «Вольфсбург» устидан иродали ғалабага эришди

Германия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган баҳсда «Бавария» жамоаси «Вольфсбург» меҳмони бўлди. Унда меҳмонлар иродали ғалаба эришди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Даниэль Дидави майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Арьен Роббен ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо у пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Шунга қарамай, иккинчи бўлим ўрталарида мюнхенликлар Сандро Вагнер голи эвазига вазиятни тенглаштирди. Баҳснинг охирида эса Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди ва «Бавария» жамоасига 3 очко олиб берди.

ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 23-ТУР

ВОЛЬФСБУРГ – БАВАРИЯ - 1:2 (1:0)

Голлар:  1:0 – 8 Дидави, 1:1 – 64 Вагнер, 1:2 – 90, пенальти Левандовски.

Вольфсбург: Кастельс, Кнохе, Иттер, Юнг (Виллиам, 78), Брума, Дидави, Арнольд, Малли (Димата, 90), Гилавоги, Штеффен (Осимхен, 84), Ориги.

Бавария: Ульрайх, Зюле, Бернат, Рафинья, Мартинес, Алькантара (Мюллер, 62), Руди, Роббен, Толиссо, Рибери (Алаба, 66), Вагнер (Левандовски, 79).

Огоҳлантиришлар:  Юнг (11), Алькантара (29), Рибери (37), Штеффен (54), Арнольд (80), Иттер(90), Мюллер (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz