Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Эйбар»дан устун келди

Ла-лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Эйбар»дан устун келди

  18.02.2018 00:51
  1
  455
Ла-лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Эйбар»дан устун келди

Испания чемпионатининг 24-тури доирасидаги «Эйбар» – «Барселона» учрашуви бўлиб ўтди. «Мунисипаль де Ипуруа» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

16-дақиқада Лионель Мессининг пасидан сўнг Луис Суарес рақиб дарвозабонини алдаб ўтди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг икки томонда ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди, бироқ жамоалар улардан самарали фойдалана олмадилар.

Иккинчи бўлим ўрталарида мезбонлар Фабиан Орельянанинг четлатилишидан сўнг камчилик бўлиб қолдилар.

Ўйин сўнггида Филиппе Коутиньо жамоасининг ҳужумини бошлади ва тўпни ўнг қанотдаги Алеиш Видалга узатиб берди, ўз навбатида ҳимоячи жарима майдони ичига хавфли узатмани амалга оширди, дарвозабон Марко Дмитрович дастлаб тўпни қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Хорди Альба дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Барселона»нинг очколари сони 62тага етди ва улар Примерада пешқадам бўлиб қолмоқдалар.

ИСПАНИЯ ЧЕПИОНАТИ. 24-ТУР

ЭЙБАР – БАРСЕЛОНА 0:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 88 Альба.

Эйбар: Дмитрович, Арбилья, Рамис (Ломбан, 46), Хосе Анхель, Пенья, Дани Гарсия, Диоп (Эскаланте, 74), Жордан (Шарлес, 83), Орельяна, Инуи, Кике.

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 74), Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Коутиньо, 63), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Иньеста (48), Орельяна (58), Диоп (66).

Четлатиш: Орельяна (66).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


bu ketishi qiyin ehh pep gvordola davri
18.02.2018 08:24

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz