Қайднома

Қидирув

АГМК назорат ўйинида Туркманистон жамоасини мағлуб этди

АГМК назорат ўйинида Туркманистон жамоасини мағлуб этди

  18.02.2018 14:58
  0
  459
АГМК назорат ўйинида Туркманистон жамоасини мағлуб этди

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Анталияда давом этаётган иккинчи йиғин режасидан ўрин олган бешинчи назорат ўйинида майдонга тушди.

Бунгача бўлиб ўтган 4 учрашувнинг 3тасида АГМК дуранг қайд этилган ва яна 1 баҳсда рақиб ғалабага эришганди. Туркманистоннинг амалдаги чемпиони "Олтин Аср"га қарши ўйинни грузиялик ҳакамлар бошқариб боришди. Қизиқарли ўтган ўйинда АГМК 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликлардан голларни Вадим Чемиртан, Музаффар Музаффаров ва Йован Жокичлар киритишган бўлса, рақиб жамоадан Михаил Титов жавоб тўпи муаллифи бўлди. Жокич томонидан урилган учинчи гол пенальтидан амалга оширилди.

Агмк Анталиядаги сўнгги назорат ўйинини Грузиянинг "Рустави" жамоасига қарши ўтказади.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz