Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Адолат тарафдориман»

Моуриньо: «Адолат тарафдориман»

  19.02.2018 15:59
  0
  393
Моуриньо: «Адолат тарафдориман»

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Хаддерсфилд»га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қийин бўлишини билардик. Осон бўлмади, аммо ўйинни яхши бошладик. Ўйлашимча, иккинчи бўлимдаги голимиз интригани ўлдирди, шундан сўнг биз ўйинни назорат қилдик.

VAR орқали голнинг бекор қилиниши? Шундай вазият бўладиган бўлса, ўз ҳиссиётларимни жиловлаш борасида бир ҳафта ишладим. Гол урасан, аммо на хурсанд бўлишингни биласан на бўлмасликни.

Ҳакам Кевин Френд қулоқчинларини ушлаганидан сўнг кайфиятим ўзгарди. Нимадир бўлаётганини тушундим. Бундай иккиланишлар ёқимсиз туюлади. Агар қарор тўғри бўлса, мен бундан жуда хурсандман, хатто унинг қурбони менинг жамоам бўлса ҳам.

Қарор тўғри ёки нотўғри эканлигини билмайман. Мен шунчаки бир нечта шарҳларни эшитдим. Агар қарор менинг жамоамга қарши бўлиб, аммо тўғри бўладиган бўлса, мен бундан шодман. Мен адолат тарафдориман.

Баъзида қарор менинг жамоамга қарши бўлади, баъзида эса бизнинг фойдамизга. Бироқ ўша вазиятда студиядагилар эмас ён ҳакам ҳақ бўлиб чиққани ҳақида бир нечта гап эшитдим», – дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz