Қайднома

Қидирув

Дарко Станоевич: Мухлислар туфайли «Навбаҳор»да қолдим

Дарко Станоевич: Мухлислар туфайли «Навбаҳор»да қолдим

  20.02.2018 09:20
  0
  342
Дарко Станоевич: Мухлислар туфайли «Навбаҳор»да қолдим

Ўтган мавсум ишончли ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган сериялик Дарко Станоевич бу йил жамоамиз ҳимоя қўрғонининг асосий фигураларидан бири бўлади. Яқинда «Навбаҳор» билан яна бир йиллик шартнома тузган ҳимоячи билан қисқа суҳбат уюштирилди.

- Аввало, ўтган мавсум хақида тўхталсангиз.

- 2017 йилги чемпионат баҳслари биз учун анча омадли кечди, деб айта оламан. Чунки биз мавсумни кучли бешликда якунлай олдик. Мавсум бошида бизга раҳбарлар кучли олтиликка киришни вазифа қилиб белгилашган эди, биз бу вазифани бажаришга эришдик.

- Бу мавсум "Навбаҳор" олдига кучли учликка кириш вазифаси қўйилди. Бунга муносабатингиз?

- Ҳа албатта, буни бизга мураббийларимиз айтишди. Тўғриси, буни эшитиб барча жамоадошларимиз билан хурсанд бўлдик. Аниқ мақсад сари одимласангиз, албатта бунга эришасиз. Шунинг учун мавсумга пухта тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Бу қўлимиздан келади, деб ўйлайман.

- Молиявий томондан муаммолар йуқми?

- Йуқ, хаммаси жойида.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими ?

- Сербиядан ва айрим Ўзбекистон клубларидан чақирув бўлди. Аммо яна Наманганда ўйнашга қарор қилдим.

- Бунинг сабаби нимада?

-Мухлислар! «Навбаҳор» мухлислари доимо ўз жамоаларини ажойиб қўллаб қувватлашади. Айниқса, охирги уйинда «Насаф»га гол урганимда Дарко, Дарко деб қувватлашгани ҳамон қулоғимда янграмоқда. (Кулади).

- Демак, жамоанинг содиқ мухлислари учун шартномани узайтирдингиз, шундайми?

- Ҳа, худди шундай!

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Ҳар бир беллашув финалга тенг бўлади ва биз ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга чиққанимиз ҳолда мухлисларимиз ишончини албатта оқлашга ҳаракат қиламиз!

Д. Низамов сухбатлашди.


Манба: www.lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz