Қайднома

Қидирув

Кроос – «МЮ»нинг ёзги асосий мақсади

Кроос – «МЮ»нинг ёзги асосий мақсади

  20.02.2018 15:26
  0
  347
Кроос – «МЮ»нинг ёзги асосий мақсади

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоя чизиғини ёзда кучайтириш истагида. Ёзги трансфер оралиғида манчестерликлар «Реал» клуби футболчиси Тони Кроосни асосий мақсад қилиб кўзлаб туришмоқда. «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ярим ҳимоячини 2014 йили ҳам сотиб олмоқчи бўлган ва охир оқибат футболчи Мадрид клубини танлаган.

«Реал» клуби ёзда бир нечта футболчисини сотиб юбориши кутилмоқда. «Қизил иблислар» эса бу имкониятдан унумли фойдаланмоқчи. Германиялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2021/22 мавсумгача тузилган.

Кроосдан ташқари,  «Манчестер Юнайтед» клуби сотиб олишни хоҳлаган футболчилар қаторига дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль ҳам киради. Бироқ биринчи рақамли мақсад сифати Кроос номзоди кўрилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуринью Кроосни ярим ҳимояда Неманья Матич ва Поль Погба билан биргаликда ўйнатишни истамоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz