Қайднома

Қидирув

Инсинье: «Бўйим пастлиги учун кўп жамоалар қабул қилишмаган»

Инсинье: «Бўйим пастлиги учун кўп жамоалар қабул қилишмаган»

  20.02.2018 16:11
  0
  342
Инсинье: «Бўйим пастлиги учун кўп жамоалар қабул қилишмаган»

«Наполи» клуби ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ўзининг паст бўйи туфайли футбол жамоаларига ўта олмаганини айтди.

Маълумот учун, футболчининг бўйи 163 см.

«Сан-Паоло» стадионида «Наполи» футболкасида ўйнаш ҳар доим орзум бўлган. Футболдан бошқа нарса ҳақида ўйламас эдим.

Аммо улғайиб, турли жамоалар кўригидан ўтканимда - «Интер», «Торино» ва ҳатто «Наполи» клубларида скаутлар менга бир нарсани такрорлар эдилар. Аниқроғи - отамга. «У бизга ёқди аммо унинг бўйи паст.»

Италияда одамлар тўғрисўз. Бўйим туфайли мени ҳеч қаерга олишмади. Техника, куч, тезлик... Сиз машқ қилиб кучайишингиз мумкин, аммо бўй? Нима қилишим керак эди?

Ҳар кеча туни билан бўйим ўсиб қолишини истаб ухлар эдим. Аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Отамга «бўлди, бас» дедим. Аммо у: «Хўп, яхши, аммо футболдан бошқа нима қилмоқчисан?» деди ва ўйимдан қайтдим.

Маҳаллий мактабда шуғулланиб юравердим, 15 ёшимда «Наполи»да имконият беришди.

Мана олти йилдан буён шу футболкани кийяпман, аммо гол урганимда худди биринчи марта гол ургандай ҳиссиётларни туяман», - дейди Инсинье.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz