Қайднома

Қидирув

Матич: «Севилья»га қарши қандай ўйнашни яхши биламиз

Матич: «Севилья»га қарши қандай ўйнашни яхши биламиз

  21.02.2018 08:37
  0
  389
Матич: «Севилья»га қарши қандай ўйнашни яхши биламиз

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич “Севилья”га қарши учрашув олдидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Севилья” жуда яхши жамоа, айниқса ўз майдонида уларни мағлубиятга учратиш ҳар қайси жамоа учун қийин ҳисобланади. Испаниялик мухлислар доимий равишда жамоаларини қўллаб-қувватлашади. Улар ўйин бошидан агрессив ҳаракатланишларини кутмоқдамиз. Лекин “МЮ” бу ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлиб боради.

ЕЧЛда ўйнаётганимиздан мамнунмиз, бу биз учун катта шараф ва шу билан бирга дунё миқёсидаги жамоалар билан тенглашиш учун катта имконият саналади. Биринчи ўйинда ижобий натижа ва дарвозамиз даҳслизлигини сақлаш талаб этилади. Тўғри, ўйлаётганимиз шунчаки амалга ошмаслигини яхши биламан, лекин биз эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозонмоқчимиз”, – деди Матич.

Маълумот учун, “Севилья” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 22 февраль куни Тошкент вақти билан 00.45 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz