Қайднома

Қидирув

Куртуа: «Флорентино Перес менга эмас, агентимга қўнғироққилади»

Куртуа: «Флорентино Перес менга эмас, агентимга қўнғироққилади»

  22.02.2018 15:55
  0
  413
Куртуа: «Флорентино Перес менга эмас, агентимга қўнғироққилади»

«Челси» клуби дарвозабони Тибо Куртуа ҳозирги жамоасида бахтли эканлиги, аммо «Реал» клубига ўтиш учун тайёрлигини билдирди. Ушбу мавсум давомида «Челси» дарвозабони Тибо Куртуанинг ёзда «Реал» жамоасига ўтиши ҳақидаги гаплар тарқалди.

Футболчининг ўзи эса бир неча маротаба «Челси» жамоасида ҳамма нарса қониқтираётгани, аммо келажаги борасида ҳам ўйламоқда.

«Менинг қалбим Мадрид шаҳрида деганимда кўпчилик мени нотўғри тушунди. Бироқ Испания пойтахтида менинг икки фарзандим қолишган ва улар билан масофада қолиш осон эмас.

Айни дамда мен ўз келажагим борасида бир қарорга келганим йўқ. «Челси» жамоаси билан менинг яна бир йиллик шартномам мавжуд ва бу ерда жуда хурсандман. Менинг бу ерга илк келганимдан бошлаб ишонч билдиришган ва буни ҳеч қачон унутмайман.

Флорентино Перес менга қўнғироқ қилади деб ўйламайман. У менинг агентим билан гаплашади ва унинг таклифини эшитиб кўради», - дейди Куртуа.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz