Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Олд Траффорд» йирик ўйинларни соғинган»

Моуриньо: «Олд Траффорд» йирик ўйинларни соғинган»

  22.02.2018 17:56
  0
  435
Моуриньо: «Олд Траффорд» йирик ўйинларни соғинган»

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ 1/8 финал «Севилья» жамоасига қарши нурсиз дурранг ҳақида гапириб ўтди.

«Агар жавоб ўйинида голли дурранг бўлса, биз чиқиб кетамиз. Ғалаба қозонсак кейинги босқичга йўл оламиз. Қийин қарама-қаршилик.

Фикримча, «Олд Траффорд» стадиони йирик Европа ўйинларини соғинган. Ўтган мавсум бу ерда Европа лигасининг чорак ва ярим финал баҳслари бўлган, аммо бу бошқа даражадаги мусобақа.

Ўйиндан аввал мендан Погба ҳақида сўрашди, аслида эса Мактомини ҳақида саволлар бериши лозим эди. У ажойиб футболчи. Бугун у барчасини тўғри бажарди.

Банегани прессингда ушлаб, унинг ўйнашига ҳалақит берди, у эса «Севилья» жамоасининг асосий плеймейкери ҳисобланади. Скотт учун яхши ўйин бўлди.

Мен танлаган ярим ҳимоя ўйинни ажойиб бошлади, шунинг учун ҳам Погба майдонга тушганидан кейин тер тўкишга мажбур бўлди ва яхши ўйин кўрсатди», - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz