Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг расмий клуб дўкони иш бошлади

«Локомотив»нинг расмий клуб дўкони иш бошлади

  23.02.2018 12:06
  0
  534
«Локомотив»нинг расмий клуб дўкони иш бошлади

Келаси ҳафтадан кўпчилик интиқлик билан кутаётган Ўзбекистон Суперлигаси-2018 баҳсларига старт берилади. 

“Локомотив” профессионал футбол клуби ҳам янги мавсум стартига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.  Жамоа 1-турда сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлса,  илк уй ўйинини 2-тур доирасида “Металлург”га қарши ўтказади.  “Локомотив” стадионидаги очилиш учрашувига ташриф буюрадиган футбол мухлисларини ажойиб янгилик ҳамда сюрпризлар кутмоқда.

Шундай янгиликлардан бири – “Локомотив” жамоасининг расмий дўкони иш бошлагани бўлади.  Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйини куни илк ҳаридорларини қабул қилган клубимиз дўкони “Локомотив” стадиони кириш қисмида жойлашган бўлиб,  ундан жамоамиз ишқибозлари клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилиш имконига эгалар.  “LOKO-Store” дўкони ҳафтанинг ҳар куни соат 09: 00дан 18: 00гача ҳаридорларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек,  жамоамизнинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ишқибозлар “LOKO-Food” дўконидан егулик ҳамда ичимликлар ҳарид қилишлари ҳам мумкин бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки,  ҳали бу ҳаммаси эмас.  “Локомотив”нинг уй учрашувларига ташриф буюринг ва янада кўпроқ янгилик ва сюрпризлардан бахраманд бўлинг.

img_0005

img_0006

img_0011

img_0014

img_0019

img_0025

img_0031


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz