Қайднома

Қидирув

Шоҳона оралиқ ёхуд Роналдунинг фантастик натижасига эътибор қаратинг!

Шоҳона оралиқ ёхуд Роналдунинг фантастик натижасига эътибор қаратинг!

  24.02.2018 00:21
  0
  3947
Шоҳона оралиқ  ёхуд Роналдунинг фантастик натижасига эътибор қаратинг!

ОХИРГИ 12та ЎЙИНДАН 11тасида ГОЛ - 21та!

Португалия футболи жавоҳири Криштиану Роналдуга яна бир бора катта тасанно!

У Европа Чемпионлар Лигаси тарихида битта клуб либосида 100та гол маррасидан ўтган биринчи футболчи бўлди. «Реал Мадрид» бош тўпурарининг айниқса, турнир доирасидаги охирги 12та ўйинга боғлиқ статистикаси ҳайратланарли: 2та «хет-трик», 6та «дубль» ва 3та 1талик гол.

Хуллас, жами 21та! Бошқача ифода этсак, Роналду шу оралиқдаги 1та ўйинда ўртача ҳисобда 1,75тадан гол урди! Тушунарлики, бу ЧЛдек шоҳона турнир учун фантастик кўрсаткич. Диққатга сазовор томони, «Қироллик клуби»нинг чин «қироли» охирги 12та ўйиннинг атиги 1тасида гол қувончини туймади, холос.

Умуман олганда, унинг Европа клуб футболининг асосий мусобақасидаги голли серияси 8та ўйинга етди. Эслатиш жоиз, Криштиану ўзига хос шоҳона оралиқни ЧЛ-2016|2017 чорак финалида бошлаганди. Портагалиялик футболчи ўшанда «Бавария» дарвозасига 5та гол уриб (2та ўйинда), мадридликларни кейинги раундга бошлади.

Финал чиптаси учун «Атлетико»га қарши олишувда эса яна 3та гол урди, ҳал қилувчи ўйинда эса «Ювентус» дарвозасини икки бора нишонга олди.

Кейин янги мавсум ҳисобидан гуруҳ босқичидаги 6та учрашувда ҳам ўз номига гол ёзиб, бундай натижага эришган илк футболчи мақомини олди. Мана, кечагина «ПСЖ» билан ўйинда ҳам «дубль» қайд этиб, ЧЛдаги жами голлари сонини 116тага етказди.

ЧЛ: Роналдунинг охирги 12та ўйинига доир фактлар

1. 2та «хет-трик» + 6та «дубль» + 3та битталик +21та гол

2. 1та самарали узатма

3. 5та ўйинда энг яхши футболчи мақоми

4. Икки марта 10,0 ва бир марта 9,67 балл (10 баллик тизимда)

5. 9та ўйинда 8 баллдан юқори баҳо (10 баллик тизимда)

6. 1тагина қуруқ (голсиз) ўйин


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz