Қайднома

Қидирув

U-23 Осиё чемпионларига берилган мукофотлар бўйича расмий Баёнот

U-23 Осиё чемпионларига берилган мукофотлар бўйича расмий Баёнот

  23.02.2018 20:59
  0
  735
U-23 Осиё чемпионларига берилган мукофотлар бўйича расмий Баёнот

Шу кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофотлар – “Малибу” автомашиналари ҳали расмийлаштирилмагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади. Футболчиларга топширилган “Малибу” автомашиналари Президентимизнинг совғалари бўлиб, бу автомашиналар учун қандайдир тўлов талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Аксинча, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси футболчиларнинг хаёлини бўлажак мусобақалардан чалғитмаслик, бор эътиборларини машғулотларга қаратишлари учун автомашиналарни футболчилар номига расмийлаштириш билан боғлиқ барча тўловларни ўз зиммасига олган.

Ўз ўрнида юртимиздаги журналистлар ва мухлисларни бу каби иғво ва бўҳтондан иборат гап-сўзларга учмасликка, маълумотлар ҳаққонийлигини ишончли манбалардан текширишга чақириб қоламиз.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz