Қайднома

Қидирув

Зидан: «Бэйл ҳар доим «Реал» учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади»

Зидан: «Бэйл ҳар доим «Реал» учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади»

  24.02.2018 16:33
  0
  467
Зидан: «Бэйл ҳар доим «Реал» учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади»

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлга ишонч билдирмоқда. Аввалги берилган хабарларга кўра, мадридликлар ёзда футболчини сотиб юборади дейилган эди.

«Бэй ҳар доим «Реал» клуби учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади. У оптимал формага қайтиш жараёнида. Барча клубларда у ёки бу сабабга кўра футболчилар сафдан чиқишади.

Ҳар куни машғулотда қатнашиб, кам ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Шунга қарамай улар ҳам жамоага керак. Бэйл – жамоа футболчиси ва мен унга ишонч билдиришда давом этаман.

Муҳими жамоада ҳамма яхшилаб тайёргарли кўриши лозим. Бэйлнинг ўйинга 100 % тайёр бўлишини истайман, уни яна йўқотгим йўқ.

Жуда ҳам муҳим жиҳатлар бор ва яна кўпи омма эътиборидан қолиб кетмоқда, аммо аминманки, Бэйл жамоа учун бундан кейин ҳам муҳим ўйинчи бўлиб қолади.

Мен Себальос олдида ҳижолатдаман. Мен учун ўйинчини 30 секундга тушириш ёқимли эмас. Унда тажриба кам, аммо у машғулот этишда давом этмоқда ва у ажойиб футболчи. Унинг «Алавес» жамоасига қарши киритган иккита голини эслайман», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz