Қайднома

Қидирув

Левандовскининг агенти «Реал» клуби билан алоқага чиқди

Левандовскининг агенти «Реал» клуби билан алоқага чиқди

  25.02.2018 05:44
  0
  451
Левандовскининг агенти «Реал» клуби билан алоқага чиқди

«Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовки Мадриднинг «Реал» жамоаси билан музокараларга киришди. Польшалик тўпурар ушбу мавсум охирида «қироллик клуби» сафида пайдо бўлиши мумкин.

Польшанинг Przegladsportowy нашрининг тарқатган хабарига кўра, Левандовски агенти Пини Захави «Реал» клуби раҳбарлари билан учрашув олиб борди. Манбанинг тасдиқлашича, Мадрид клуби Робертнинг 150 миллион евро миқдордаги товон пулини тўлашга тайёр.

«Бавария» клуби эса Левандовски билан хайрлашиш ниятида эмас, аммо унинг учун тўланадиган пул уларни қониқтириши лозим бўлади.

Ушбу мавсум Робертнинг ҳисобида 29 та гол бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz