Испания чемпионати 25-турининг бугунга белгиланган сўнгги баҳсида «Барселона» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Аввалига, 3-дақиқада каталонияликлар мудофаа чизиғининг хатоси туфайли меҳмонлар ҳисобни очишди. Кристиан Порту Тер Штегенни бирга-бир вазиятга чиқиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Аммо “Барселона” мазкур голдан сўнг ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, тезда ҳисобни тенглаштира олди. Лионель Мессининг супер-узатмасидан сўнг Луис Суарес мувозанатни тиклади.
Шунадан сўнг мезбонлар бирин кетин голлар уришни бошлашди.
30 ва 37-дақиқаларда Лионель Месси чиройли голлари эвазига жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Тайм сўнгидла Коутиньонинг узатмасидан сўнг Луис Суарес учрашувдаги иккинчи голини киритди ва биринчи 45 дақиқалик 4:1 ҳисобида якунига етди.
Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек, майдон эгаларининг хавфли ҳужумлари билан старт олди. 66-дақиқада Филиппе Коутиньо Ла-лигадаги дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Бразилиялик футболчи ўз услубида олис масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
76-дақиқага келиб, Дембеленинг Суаресга оширган узатмасидан сўнг якуний ҳисоб ўрнатилди – 6:1. уругвайлик футболчи ўйинни хетт-рик билан якунлади.
ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 25-ТУР
БАРСЕЛОНА – ЖИРОНА 6:1 (4:1)
Голлар: 0:1 – 3 Порту, 1:1 – 5 Суарес, 2:1 – 30 Месси, 3:1 – 36 Месси, 4:1 – 44 Суарес, 5:1 – 66 Коутиньо, 6:1 – 76 Суарес.
Барселона: тер Стеген, Пике (Вермален, 64), Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Бускетс (Паулиньо, 69), Ракитич (Серджи Роберто, 77), Коутиньо, Дембеле, Месси, Суарес.
Жирона: Буну, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Адай (Планас, 46), Порту (Дуглас Луис, 70), Понс, Гарсия (Алейш Гарсия, 63), Гранель, Маффео, Лосано.
Огоҳлантиришлар: Хуанпе (62), Альба (87).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20