Қайднома

Қидирув

Клопп: «МЮ»? Улар сифатли ўйин кўрсатишмоқда»

Клопп: «МЮ»? Улар сифатли ўйин кўрсатишмоқда»

  25.02.2018 09:33
  0
  361
Клопп: «МЮ»? Улар сифатли ўйин кўрсатишмоқда»

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ ўйинларидаги натижаларга муносабати қандай эканлигини айтиб ўтди.

“Барча ўйинларни кўрдим. Ҳа, сифатли ўйинларни томоша қилиш бахти менга насиб этди. “Севилья” ҳали ҳам кучли жамоа эканлигини яна бир марта амалда исботлади. Шунинг учун уларнинг дуранг ўйнаганидан ҳайрон бўлмадим. “Юнайтед эса испанларга қарши яхши ўйин ўтказа олди. Ҳар ҳолда сафардаги дуранг ижобий натижа ҳисобланади.

Балки, “Шахтёр”нинг ғалабаси барча учун кутилмаган сюрприз бўлгандир, лекин уларнинг ўйинларида сифат мужассам. “Шахтёр”да қишги танаффус юзага келган, шунинг учун улар жавоб ўйинида “Рома”дан ўтиш учун бор имкониятларини ишга солишади.

“Юнайтед” билан икки ҳафтадан кейин ўйнаймиз, шунинг учун ўйинни томоша қилишга мажбур эдим. Ўйинга қадар ҳаяжонланмадим ва кейин ҳам ҳаяжонларимни боса оламан. Мен ўйинни кўриш давомида фақат сифат гувоҳига айландим холос”, – деди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz