Қайднома

Қидирув

Ла-Лига: «Реал» ўз майдонида «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

Ла-Лига: «Реал» ўз майдонида «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

  25.02.2018 07:24
  0
  412
Ла-Лига: «Реал» ўз майдонида «Алавес» устидан йирик ғалабага эришди

Кеча испания чемпионатининг 25–тури доирасида «Реал» Мадрид – «Алавес» учрашуви бўлиб ўтди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳсда майдон эгалари 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва фақат бўлим сўнггига келибгина тўп рақиб дарвозасидан жой олди. 44-дақиқада Карим Бензема жарима майдони ичида Криштиану Роналдуга чиройли пас берди, португалиялик футболчи эса дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам мадридликларга омад келтирди, майдон марказида ҳимоячидан тўпни олиб қўйган Бензема жамоасининг тезкор ҳужумини бошлади.  Каримдан узатмани қабул қилиб олган Гарет Бейл дарвозабоннинг яқин бурчагига тўпни жойлаб қўйди.

61-дақиқада ўнг қанотда тўпни қабул қилган Лукас Васкес уни Роналдуга узатди, тўпни тўхтатмай дарвоза томон тепган Роналду ўйиндаги дублини нишонлади. Учрашув якунланиши арафасида мадридликлар пенальти ишлаб олишди, тўпга яқинлашган Бензема зарба беришда адашмади.

Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритдилар.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 25-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – АЛАВЕС 4:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 44 Роналду, 2:0 – 46 Бэйл, 3:0 – 61 Роналду, 4:0 – 89, пенальти Бензема.

Реал Мадрид: Навас, Начо, Тео, Карвахаль, Варан, Васкес, Каземиро (Льоренте, 80), Ковачич (Себальос, 73), Бэйл, Бензема, Роналду.

Алавес: Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Руано, Эли, Торрес, Ману Гарсия (Медран, 63), Педраса (Ибаи Гомес, 62), Перес, Гвидетти (Бурги, 74), Собрино.

Огоҳлантиришлар: Перес (5), Собрино (20), Льоренте (82).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz