Қайднома

Қидирув

“Қизилқум” Тошкент йиғинини якунлади

“Қизилқум” Тошкент йиғинини якунлади

  25.02.2018 07:47
  0
  364

Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи қисмини Тошкентда давом эттирган “Қизилқум” футболчилари ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, бугун Навоийга қайтишди. Салкам бир ойга яқин давом этган йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигини ошириш ва ўйин амалиётига катта эътибор қаратилди. Жамоа Суперлигада иштирок этаётган “Навбаҳор” (2 марта- 1:2, 1:3), “Сўғдиёна” (2:1), “Бухоро” (0:2), “Металлург” (2:2), “Қўқон-1912” (1:1), “Нефтчи” (1:1), Про лига вакиллари “Андижон” (3:1), “Машъал” (2:0), “Оқтепа” (4:1), Тожикистоннинг “Истиқлол” (1:1) клублари билан назорат учрашувларини ўтказди. Шанба куни “Қизилқум” футболчилари Тошкентдан Навоийга қайтиб келишади ва мавсумнинг илк учрашувига ҳозирликни давом эттиришади.

“Қизилқум” Супер лиганинг 1-турини Навоийда 1 март куни амалдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан ўтказади.

Манба : "Қизилқум" матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz