Қайднома

Қидирув

Месси бир ўйинда икки рекорд ўрнатди

Месси бир ўйинда икки рекорд ўрнатди

  25.02.2018 09:38
  0
  453
Месси бир ўйинда икки рекорд ўрнатди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 25-турида «Жирона»га қарши кечган учрашувда дубль қайд этди.

Шу тариқа, аргентиналик футболчи Примеранинг янги рекордини ўрнатди, у чемпионат ўйинларида турли мавсумларда 36та жамоага гол урган футболчига айланди. 

Месси бу борада «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль ва «Атлетик» форварди Ариц Адурисни ортда қолдирди, бу ҳужумчилар Испания чемпионати доирасидаги ўйинларда 35тадан жамоа дарвозасини ишғол этишганди.

Бундан аввалроқ «Жирона»га қарши ўйин бошида Месси Суаресни голли пас билан таъминлаб, Примера тарихидаги энг яхши ассистентга (407 ўйинда 148та голли пас) айлангани ҳақида хабар берилганди.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz