Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди

  25.02.2018 19:10
  0
  403
АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» – «Тоттенхэм» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Селхерст Парк» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар минимал ҳисбодаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувда мезбонлар ҳимоявий ўйин кўрсатишди, «Тоттенхэм» эса иккита бўлимда ҳам бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирди. 88-дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда Харри Кейн бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб жамоасига муҳим уч очко келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Тоттенхэм»нинг очколари 55тага етди ва улар АПЛ турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини эгаллаб турибдилар.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 28-ТУР

КРИСТАЛ ПЭЛАС – ТОТТЕНХЭМ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 88 Кейн.

Кристал Пэлас: Хеннесси, Ридевалд, Томкинс (Дилэйни, 85), ван Анхолт, Миливоевич, Фосу-Менса, Макартур, Уан-Биссака, Таунсенд (Ли Чун Юн, 87), Бентеке, Серлот.

Тоттенхэм: Льорис, Орье, Санчес, Дэвис, Дайер, Ламела (Лукас Моура, 66), Дембеле (Сон Ҳин Мин, 80), Эриксен, Ваньяма, Алли, Кейн.

Огоҳлантириш: Дембеле (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz