Қайднома

Қидирув

«А» серия: «Милан» сафарда «Рома» устидан ишончли ғалабага эришди

«А» серия: «Милан» сафарда «Рома» устидан ишончли ғалабага эришди

  26.02.2018 08:55
  0
  371
«А» серия: «Милан» сафарда «Рома» устидан ишончли ғалабага эришди

Италия чемпионати 26-тури дориасида «Рома» – «Милан» бўлиб ўтди. «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган баҳсда миланликларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлимда устунлик мезбонлар томонида бўлди ва римликлар бир қатор хавфли вазиятларни ярата олдилар, бироқ рақиб дарвозасига йўл топиш насиб этмади. Иккинчи бўлим эса буткул бошқача бўлди.

Бўлим дебютида Патрик Кутроне Сусонинг узатмасидан сўнг тўпни чиройли тарзда дарвоза томон йўлантирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Никола Калинич аниқ узатма билан Давид Калабрияни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқради ва «Милан» тарбияланувчиси зарба беришда адашмади.

Учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва Женнаро Гаттузо шогирдлари мағлубиятсиз серияни саккизта ўйинга етказишди.

«Милан» (44 очко) А Серия турнир жадвалида «Сампдория» билан олтинчи ўринни бўлишиб турибди, «Рома» (50) эса бешинчи поғонада бормоқда.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 26-ТУР

РОМА – МИЛАН 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 48 Кутроне, 0:2 – 74 Калабрия.

Рома: Алиссон, Манолас, Коларов, Бруно Перес, Фасио, Наингголан (Джеко, 64), Стротман, Ундер (Дефрель, 73), Пеллегрини (Жерсон, 80), Перотти, Шик.

Милан: Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура (Монтоливо, 90), Биглия, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Борини, 82), Кутроне (Калинич, 67).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz