Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Атлетико» «Севилья» дарвозасига бешта гол урди

Ла-лига: «Атлетико» «Севилья» дарвозасига бешта гол урди

  26.02.2018 09:01
  0
  400
Ла-лига: «Атлетико» «Севилья» дарвозасига бешта гол урди

Испания чемпионати 26-тури дориасида «Севилья» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Диего Коста мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим сўнггида Антуан Гризманн ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим дебютида Гризманн пенальтини аниқ бажариб ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 65-дақиқада Коке жамоасининг тўртинчи голини урди. 81-дақиқада франциялик ҳужумчи ўйиндаги хет-тригини нишонлади.

Учрашув сўнггида мезбонлар Пабло Сарабия ва Нолитоларнинг голи эвазига ҳисобни бироз қисқартиришга эришган бўслсаларда, йирик мағлубиятдан қутулиб қололмадилар.

«Атлетико» (58 очко) Ла Лига турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди, «Севилья» (39) эса бугунги мағлубиятдан сўнг олтинчи ўринга тушиб кетди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 25-ТУР

СЕВИЛЬЯ – АТЛЕТИКО 2:5 (0:2)

Голлар: 0:1 – 29 Диего Коста, 0:2 – 42 Гризманн, 0:3 – 51, пенальти Гризманн, 0:4 – 65 Коке, 0:5 – 81 Гризманн, 1:5 – 85 Сарабия, 2:5 – 89 Нолито.

Севилья: Рико, Меркадо, Эскудеро, Лангле, Навас (Лайюн, 18), Корреа (Бен-Йеддер, 60), Сарабия, Банега, Васкес (Нолито, 70), Нзонзи, Муриэль.

Атлетико: Облак, Годин, Филипе Луис, Хименес, Врсалько, Сауль, Коке (Витоло, 71), Парти (Корреа, 64), Габи, Гризманн, Диего Коста (Гамейро, 76).

Огоҳлантиришлар: Диего Коста (28), Корреа (32), Хименес (47), Эскудеро (68), Васкес (70), Сауль (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz