Қайднома

Қидирув

Франция: «ПСЖ» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Франция: «ПСЖ» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  26.02.2018 09:13
  0
  364
Франция: «ПСЖ» «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Франция чемпионати 27-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Марсель»ги қабул қилди. «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар рақибларини аяб ўтирмадилар.

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Килиан Мбаппе жамоасини олдинга олиб чиқди. 27-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар вакили Роланду ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

55-дақиқада Эдинсон Кавани Неймарнинг узатмасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Бироқ бу ғалабали урашувнинг охири парижликлар учун қайғули кечди. Неймар ўйин финалига яқин жиддий жароҳат олди ва майдонни замбилда тарк этди.

ФРАНЦИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 27-ТУР

ПСЖ – МАРСЕЛЬ 3:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 10 Мбаппе, 2:0 – 27, автогол Роланду, 3:0 – 55 Кавани.

ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва, Ло Чельсо (Дракслер, 71), Диарра (Мотта, 61), Рабьо, Неймар, Мбаппе (Ди Мария, 61), Кавани.

Марсель: Пеле, Рами, Амави, Сакаи (Сарр, 59), Роланду, Пайет, Луис Густаво, Окампос (Сансон, 38), Замбо-Ангисса, Товен, Жермен (Н`Жи, 73).

Огоҳлантиришлар: Окампос (20), Роланду (32), Тиаго Силва (33), Кавани (45), Жермен (49), Диарра (57), Амави (60), Н`Жи (75), Дани Алвес (75), Мотта (82), Ди Мария (89).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz