Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Янги футболчилар таништирилди

«Қўқон-1912»: Янги футболчилар таништирилди

  26.02.2018 22:39
  0
  499
«Қўқон-1912»: Янги футболчилар таништирилди

Бугун Тошкентдаги  Ўзбекистон меҳмонхонасида “Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда мураббийлар штаби, футболчилар ва кўплаб мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб жамоа бош  мураббийи Нўъмон Ҳасанов сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

photo_2018-02-26_21-34-51

– Ўтган йили биз ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлсак, бу йил ҳимояда ҳам эҳтиёткорлик билан ўйнашни ҳам ўзлаштириб олдик. Бошланадиган чемпионатда камроқ гол ўтказиб юборишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўйлайманки, мавсум давомида мақсадимизга эришамиз. Мухлислар бизда яхши натижалар кутишмоқда. Биз улар истаган натижаларни қайд этишимиз керак. Биласизлар бу йил ўзгаришлар бўлди. Сербиядан ёрдамчи мураббий таклиф этдик. Дражан Дукич менга ёрдам беради. Бундан ташқари таркибимизга бир қатор янги ўйинчиларни жалб этилди.

Уларни бир оила сифатида бирлаштириш йўлида тинимсиз меҳнат қиляпмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. “Марказий” ўйингоҳимиз замонавий кўринишга эга бўлмоқда. Барчамиз ишқибозларимизни хурсанд этишни мақсад қилганмиз. Қўқонда бир ярим йил ишлаган бўлсам, меҳнатларимиз самарасини бермоқда. Бизнинг мақсадимиз битта ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, Қўқон футболи мавқеини кўтариш. Чемпионат баҳслари қизиқарли бўлиши аниқ. 12 та жамоа барчаси ғалаба учун курашади. Буниси ҳамма учун қизиқ бўлади, деди Нўъмон Ҳасанов.

Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Ўткир Юсупов, Музаффар Абдуллаев, Баҳодир Пардаев, Ғиёс Комилов, Игорь Таран, сербиялик легионерлар Милан Спремо ва Марко Милич кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Ким қайси рақамда тўп суради: Ўткир Юсупов – 1, Музаффар Абдуллаев – 21, Баҳодир Пардаев – 18, Игорь Таран – 29, Милан Спремо – 95, Марко Милич – 65,  Ғиёс Комилов – 5.

photo_2018-02-26_21-32-26

Яна бир янгилик бу йилдан жамоамиз дунёга машҳур “Адидас” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маросим сўнггида футболчилар эсдалик учун суратга тушишди.

photo_2018-02-26_21-35-01


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz