Қайднома

Қидирув

Ла лига раҳбари: «Чемпионатда алдовлар бўлмаслиги учун ҳамма нарсага тайёрман»

Ла лига раҳбари: «Чемпионатда алдовлар бўлмаслиги учун ҳамма нарсага тайёрман»

  01.03.2018 02:44
  0
  418
Ла лига раҳбари: «Чемпионатда алдовлар бўлмаслиги учун ҳамма нарсага тайёрман»

Ла лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес атрофидаги воқеага ўз фикрини билдирди.

«Луис атайлаб сариқ карточка олишга ҳаракат қилгани учун жазоланиши керак. Агар у бешинчи сариқ карточкани олганида, кейинги ўйинни ўтказиб юбориб, янада муҳим ўйинга қайтиб келади. Бундай воқеалар бизнинг чемпионатда бўлмаслиги керак.

Ла лигада алдовлар бўлмаслиги учун ҳамма нарсага тайёрман.

Пеп Гвардиола? У сариқ боғични тақиб юргани учун жазоланиши лозим. Футбол ва сиёсатни аралаштириш керак эмас», - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи «Жирона»га (6:1) қарши ўйинда сариқ карточка олиб, «Лас-Пальмас»га қарши ўйинни ўтказиб юбормоқчи эди ва Мадриднинг «Атлетико»си билан учрашувда сафга қайтишни режалаштирганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz