Қайднома

Қидирув

«Барселона» собиқ футболчиси ҳаётдан кўз юмди

«Барселона» собиқ футболчиси ҳаётдан кўз юмди

  01.03.2018 17:35
  0
  467
«Барселона» собиқ футболчиси ҳаётдан кўз юмди

Испаниялик собиқ ҳужумчи Энрике де Кастро Гонсалес (Кини) 68 ёшида ҳаётдан кўз юмди. «Барселона» ва «Спортинг» Хихон клублари собиқ футболчисининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Кини фаолияти давомида 5 марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган. «Барселона» таркибида икки марта Испания кубоги (1981, 1983), бир мартадан кубок эгалари кубоги (1982), Испания лига кубоги (1983) ва Испания суперкубоги (1984) турнирларида зафар қучган.

Шунингдек, Кини терма жамоа сафида 35та ўйин ўтказиб, 8та голга муаллифлик қилган. Умуман Кини фаолияти давомида 300дан ортиқ голга муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz