Қайднома

Қидирув

Реднапп: «Кейн гол уриш қобилиятини ЖЧда эсидан чиқариб юбормаса бўлди»

Реднапп: «Кейн гол уриш қобилиятини ЖЧда эсидан чиқариб юбормаса бўлди»

  01.03.2018 16:38
  0
  403
Реднапп: «Кейн гол уриш қобилиятини ЖЧда эсидан чиқариб юбормаса бўлди»

«Ливерпуль» клубининг собиқ футболчиси Жейми Реднапп Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида гапириб ўтди. Жеймининг умид қилишича, Харри Россиядаги жаҳон чемпионатида яхши иштирок этади. Сизга маълумки, Кейн билан мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.

«Кейн мавсумни ажойиб ўтказмоқда ва у билан боғлиқ миш-мишлар ўзини оқламоқда. Эртами кечми у «Тоттенхэм» клубини тарк этади. Бу ҳақиқат. У жамоа учун кўп нарса тақдим этди, аммо совринлар биринчи ўринда туради.

Биз Кейннинг клуб миқёсидаги ўйинларидан завқ олмоқдамиз, бироқ унинг голлари терма жамоага ҳам керак. Асосийси, Кейн гол уриш қобилиятини жаҳон чемпионатида унутиб қўймайди, ҳозирги спорт ҳолатини сақлаб қолиши жуда муҳим. Бизнинг ҳайратимиз ғазабга алмашиши ҳам мумкин. Агарда Харри Россияда ҳам ўзини кўрсатса, унинг нархи янада ошиб боради», - дейди Реднапп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz